ECHL 2019/20 mavsum istak va xissiyotlar

O'z fikrlaringizni bildirishingiz uchun saytdan ro'yhatdan o'tish kerak.

Fikrlar:

#20 professor
2019-10-01 16:03:27
Блог булими тухтаб колди
#19 faylasuf
2019-09-26 05:56:52
City yutsa kere
#18 professor
2019-09-23 15:01:14
Яхши гаплар коил
2019-09-18 14:43:02
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!

Мана биз кутган Европа Чемпионлар лигаси 2019/20 йил мавсуми ҳам бошланди. ЕЧЛ “F” гуруҳидаги Дортмунднинг “Боруссия” ҳамда Барселона шаҳрининг “Барселона” жамоалари гуруҳнинг 1-ўйинини ўтказди.
Ўйин ҳақида қисқача таҳлил қилсам)

Хужумлари билан машҳур бўлган икки жамоа ўртасидаги ўйин кутилмаганда голсиз дуранг билан якунланди. Ўйин голсиз бўлса ҳам етарлича голли вазиятлар ва тезликка эга бўлди. Ўйинга Дортмундтликлар ўта жиддий тайёрлангани сезилди ва кучли рақибдан хеч қандай чўчимасдан ўйнади. Иккала мураббий ҳам бошланғич таркибга кичик совғаларни тақдим этишди. ”Боруссия” бош мураббийи Февре Брандтни заҳирада қолдириб, ўнг қанотда Торган Азарни афзал кўрди. Вальверде эса 16 ёшли Фатини асосий таркибда майдонга туширди. “Валенсия” билан ўйинда порлаган бола, Европа мусобақаларидаги энг ёш ўйинчига айланди. Энг муҳими ЕЧЛ ўйинларидаги муҳит ҳавосидан нафас олишга эришди. Хужумнинг марказида Суарес харакат қилган бўлса, Месси жароҳатини тиклаётганлиги сабаб заҳирада қолдирилди. Биринчи бўлимда меҳмонлар рақибларига қараганда анча кўпроқ 61% тўпга эгалик қилди. Аммо Хуммелс ва унинг компанияси ҳимояда ажойиб харакат қилди. Шундай бўлса ҳам биринчи таймнинг ўрталарида Ройснинг 10 метрлардан тепган хавфли зарбасини Тер Штеген қайтарди, сал кейинроқ эса Ройс - Алькасер – Санчо комбинациясидан кейин Жейдонни хавфли зарбаси билан якунланди. Таҳминан шу вақтларда Альба ўнг оёғидан жароҳат олди ва Вальверде танафусдан олдин мажбурий заҳирани амалга ошириб Серхи Робертони майдонга туширди. Ушбу кутилмаган жароҳат Вальверденинг режасини ўзгартиргани аниқ.
Иккинчи бўлимни “Боруссия Д” жамоаси жуда фаол, кетма-кет хужумлар билан бошлади. Шундай хужумлардан бирида Нелсон Семеду Санчога нисбатан жарима майдони ичида фол ишлатди. Натижада хакам пенальти белгилади. Пенальтини Марко Ройс амалга оширди. Унинг тепган зарбасини Тер Штеген қаҳрамонларча қайтарди. Ўйинга ярим соат қолганида ваниҳоят ушбу мавсумда Леонел Месси майдонга тушди. Шундан сўнг, “Барса” фаол ва тез харакатларни бошлади. Месси ва Ракитич ўйинни кучайтириш керак эди. Аммо Лео ҳали формага тўлиқ кириб улгурмагани яққол сезилди. 75 –дақиқада заҳирадан майдонга тушган Брандт Тер Штеген қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ўйин оҳирларида “Барса”ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди. Хакам томондан қўшиб берилган дақиқанинг 3-дақиқасида Суарес чап қанотдан “навес” усулида Месси томон тўпни узатди. Леонел эса ўткир бурчакда туришига қарамасдан дарвоза томон кучли зарба берди, аммо Дилэни зарбага тўғоноқ бўлиб, мезбонларни голдан сақлаб қолди.

Ўйин натижасидан эса ким кўпроқ норози бўлиши кераклигини эса айтиш қийин...
#16 Qisganiy
2019-09-17 21:49:03
Маколага якинрок чкбди слжш бор сайтда
2019-09-17 19:52:04
#14
Xudo xohlasa shunday bo'ldi birodar. Siz va qolganlar qo'llab tursalar ijodxam kelaverar ekanda )
2019-09-17 19:27:42
Otabek gap yo'q yozgan maqolez cho'zilmagan hammasi o'z joyida gapdagi manoni mazmunni to'laqonli namoyish eta olgansz ajoyib ishlarzga rivoj! Bu shunchaki ipak yo'lini boshlanisi db umid qlaman!
2019-09-17 18:20:27
Bir so'z, bir gap bilan aytganda: Qisqa londa va ajoyib!
Omad charchamang!
2019-09-17 17:22:31
#11
Raxmat aka !
Sayt rivoji uchun oz-moz qalam tebratib turamiz shekilli endi )
2019-09-17 17:15:40
1 Denis_Suarez 2019-09-17 13:21:32
-------------------------------
Отабек, мақола зўр! Лайк сизга!)
Мақолада шахсий фикрларингиз уфуриб турибти.
Хозирча танқид йўқ. Кўнгилни кенг қилиб ёзаверинг баҳони беравермиз!
2019-09-17 14:30:38
Бу жамолани барчаси куркинчли куринади
2019-09-17 14:29:53
Бундан кейинги маколалар ёзишизда омад куч кувват

Таклифини уйлаб курамиз
Танкидга урин йук
2019-09-17 14:04:15
#1 Denis_Suarez
2019-09-17 13:21:32 0
Xech qanday qo'shimcha ma'lumot va statistikalarsiz ilk ijodiy eroin fikrlarni bir joyga jamlab yozilgan ilk maqolam bu meni...
ECHL oldidan biroz bo'lsada ijodiy fikr yuritishimizga undaydigan maqola bo'lib xizmat qilsa biz bundan mamnun bo'lamiz...

Barchadan tanqidiy fikrlar va takliflar bo'lsa kutib qolaman...

Maqolaga gap yoq lekin,Tanqid va taklif bildirishga odam hijolat,Omadingizni bersin Bratishka))
2019-09-17 14:01:46
Эринмасдан укийдиган макола
Бироздан кейин укиман
#6 KOMETA
2019-09-17 14:01:22
Maqolaga layk bosadigan joy yóqmi. Malades Otabek
2019-09-17 14:00:22
Qoyil zo'rg'a toptim pastta bekinib turgan ekan ))
2019-09-17 13:50:00
#3
Raxmat
2019-09-17 13:39:46
Leo messini rasmini korip Etim jimrladi Negadur Yana Osha Xayajonli Damlar Kelmoqda Omad! Ijodan toxtamang Alo darajada
2019-09-17 13:22:00
Фикр билдиришдан олдин яхшилаб укиб чикишим керак ))
2019-09-17 13:21:32
Xech qanday qo'shimcha ma'lumot va statistikalarsiz ilk ijodiy eroin fikrlarni bir joyga jamlab yozilgan ilk maqolam bu meni...
ECHL oldidan biroz bo'lsada ijodiy fikr yuritishimizga undaydigan maqola bo'lib xizmat qilsa biz bundan mamnun bo'lamiz...

Barchadan tanqidiy fikrlar va takliflar bo'lsa kutib qolaman...
© Barcafans.asia - "Barselona" muxlislari sayti 2017-2019
Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart. Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar
Bo'limlar